...
МЕНЮ
ONLINE TV

1 минг 79 маҳаллада биронта ҳам жиноят содир этилмади, аммо натижа қониқарли эмас


14:12, 21.12.2017 Жамият
 2 099

Қорақалпоғистон Республикасида 107, Сурхондарёда 139, Жиззахда 53, Навоийда 52, Андижонда 126 маҳаллада жиноят содир этилмади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси бугун, 21 декабрь куни ўз ишини давом эттираётгани, унда Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти эшитилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Пўлат Бобожоновнинг маълум қилишича, жорий йилда Ўзбекистоннинг 1 минг 79 маҳалласида биронта ҳам жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган. Профилактика инспекторларига самарали хизмат қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилаётгани уларнинг хизмат самарадорлиги ошишига замин яратмоқда.
 
Хоразмда “Жамоатчилик назорат масканлари” йўлга қўйилгани эвазига мавжуд маҳаллалардан 25 фоизи, Наманган шаҳри “Орзу” маҳалласидаги ижобий тажрибадан самарали фойдаланилиши натижасида вилоятнинг 20 фоиз маҳалласи жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантирилишига эришилган.
 
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида 107, Сурхондарёда 139, Жиззахда 53, Навоийда 52, Андижонда 126 маҳаллада жиноят содир этилмади.
 
Шунга қарамай, жиноятчилик статистикаси олиб борилаётган ишлар бугунги кун талабларига ҳали жавоб бермаслигини кўрсатмоқда. Амалга оширилган комплекс ислоҳотларга қарамасдан, айрим раҳбар ходимлар томонидан унинг мазмун-моҳиятини тўлиқ тушунмасдан, ўзига тўғри хулоса чиқармасдан, ҳануз эски қолип асосида иш олиб бормоқда. Бунинг оқибатида қатор ҳудудларда оғир ва ўта оғир жиноятларнинг ошиб кетишига, қидирувда юрган шахсларнинг сони кун сайин ошиб боришига сабаб бўлмоқда.
 
Мажлисда бундай ҳолатларга барҳам бериш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. 

Теглар:Пўлат Бобожонов Ички ишлар вазири ҳисоботи Ялпи мажлис Олий Мажлис Сенати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар