Ван Ининг фикрича, ўнлаб йиллар давомида, Фаластин давлатининг барпо этилмай келаётгани – тарихий фожиадир, бундай ҳолат бошқа давом этиши мумкин эмас.
Хитой Ташқи ишлари вазири Ван И ҳам Исроил-Фаластин муаммосига ўз муносабатини билдирди. Унинг фикрича, ўнлаб йиллар давомида, Фаластин давлатининг барпо этилмай келаётгани – тарихий фожиадир, бундай ҳолат бошқа давом этиши мумкин эмас.
Ван И ўз фикрини давом эттириб, “Биз халқаро жамоатчиликнинг орзу-ниятлари ва фаластин халқининг ўз давлати бўлиши ҳуқуқига эга эканлигидан келиб чиқиб, иш юритишимиз керак... БМТнинг бу тўғрида қарор қабул қилганига етмиш йил бўлди, аммо Фаластиннинг давлат барпо этиш тўғрисидаги орзуси амалга ошмади. Бу тарихий фожиа давом этмаслиги керак”, деган.
Хитой вазири, икки давлат барпо этиш – муаммоларни ҳал қилишнинг ечимидир, деб таъкидлаган.