Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги келишмовчилик ҳолати жорий йил июнь ойининг охирларида юзага келган.
Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги келишмовчилик ҳолати жорий йил июнь ойининг охирларида юзага келган бўлиб, ҳинд ҳарбийлари ноқонуний равишда Хитой чегараларини бузиб ўтган.
Хитой томонининг маълум қилишича ҳинд ҳарбийлари хитойлик ҳарбийларнинг Дунлан туманидаги фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқдалар. Данлун тумани Тибет мухтор республикаси ҳудудида жойлашган бўлиб, ушбу ҳудуддаги сепаратистик ҳаракатлар Хитой яхлитлигига таҳдид қилмоқда.
Маълумот учун, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Сикким штати ҳудудидаги хитой-ҳинд чегара майдони статуси 1890 йилда Хитой ва Буюк Британия ўртасидаги шартномага асосан белгиланган.