Яқинда Чуандо Тэн ўзининг 50 ёшини нишонлади. Аммо олтинчи ўн йилликка қадам қўйган қариянинг кўриниши нақ 25 ёшлик йигитларникидек.
Дунёдаги кўпчилик кишилар умрбоқий ёшлик учун борларини беришга тайёр. Сингапурлик Чуандо Тэн ҳам ана шундай инсонлар тоифасидан. Яқинда Чуандо Тэн ўзининг 50 ёшини нишонлади. Аммо олтинчи ўн йилликка қадам қўйган қариянинг кўриниши нақ 25 ёшлик йигитларникидек.
Хўш, сингапурлик қариянинг ёш кўринишга эга бўлишининг сири нимада? Чуандо Тэннинг айтишича, у доимий равишда спорт билан шуғулланади, тонгда ва тунда ванна қабул қилмайди ва хайнаньски номли аччиқ қалампирли товуқ (Хитой ошхоналаридаги машҳур таом) истеъмол қилади.
Чуандо бир оз вақт олдин хитойдаги “Yidian Zixun” янги ахборий веб-сайти рекламасида суратга тушди. Қолаверса, у ўзининг фотография йўналишидаги бизнесини ҳам самарали олиб бормоқда.