...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энг қуйи табақадан чиққан номзод президент бўлди


18:03, 25.07.2017 Олам
 4 083

Рам Натх Ковинд Ҳиндистон Президенти сифатида 24 июлдан расмий фаолиятини бошлади.

Жорий йилнинг 17 июлида бўлиб ўтган сайловларда ғалаба қозонган Рам Натх Ковинд Ҳиндистон Президенти сифатида 24 июлдан расмий фаолиятини бошлади. Бугун, Сешанба куни Ҳиндистон Парламенти Марказий залида Парламент вакиллари ва мамлакат фуқаролари олдида тантанали қасамёд қабул қилган Президент ўз вазифасини бажаришга киришди.
 
Рам Натх Ковинд ўтказилган сайловларда 65,65 фоиз овоз тўплаган ҳолда ишончли ғалабани қўлга киритди. У ўз номзодини Миллий Демократик Альянс томонидан кўрсатган.
 
Тантанали маросим Олий суд раиси Жагдиш Сингх Кехар томонидан олиб борилди. Ҳиндистонда президентлар “курси” алмашиши жараёнида Олий суд раиси бир неча дақиқаларга мамлакат Президенти вазифасини бажарувчи ҳисобланади.
 
Маълумот учун, Ковинд 1945 йил 1 октябрда Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида фермерлар оиласида дунёга келган. У юридик маълумотга эга бўлиб, мамлакатдаги турли суд идораларида фаолият олиб борган. 1990 йиллардан ўз сиёсий карьерасини “Бхаратия Жаната Парти” партияси таркибида бошлаган. Парламент юқори палатасида икки муддат фаолият олиб борган. 2015 йилда Бихар губернатори этиб тайинланган.
 
Ковинд Ҳиндистоннинг далитлар кастасидан сайланган иккинчи (Раман Нараянандан кейинги) Президенти бўлиб, улар энг қуйи аҳоли синфи вакиллари ҳисобланадилар. Далитлар бошқа ном билан “тегиб бўлмайдиганлар” деб ҳам аталади, мамлакат аҳолисининг қарийб 16-17 фоизи шу табақага мансубдир.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Рам Натх Ковинд Миллий Демократик Альянс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!