...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги туғилган чақалоққа гиёҳванд модда берган ота-она энди панжара ортида


17:54, 25.07.2017 Олам
 6 056

Янги туғилган қизалоқнинг қора дори истеъмол қилаётгани ота-онанинг “Walmart” дўконига ўғирликка тушган вақти ошкор бўлган.

АҚШнинг Юта Лэйси штатида яшовчи Кристенсон ва Колби Глен Уайлд икки ой давомида чақалоқ фарзанди гиёҳванд моддаси истеъмол қилганини яшириб келишган. Янги туғилган қизалоқнинг қора дори истеъмол қилаётгани ота-онанинг “Walmart” дўконига ўғирликка тушган вақти ошкор бўлган.
 
26 ёшли Кристенсон ва 29 ёшли Колби Глен Уайлднинг фарзанди 9 апрель куни Юта штатидаги шифохоналардан бирида дунёга келган. Бола туғилгач шифокорлар чақалоқни ота-онаси билан ёлғиз қолдиришган. Бундан фойдаланган ота-она эса қизига гиёҳванд модданинг илк дозасини юборишган.
 
Полиция ходимларининг айтишича, она ҳомиладорлик вақтида ҳам қора дори истеъмол қилиб юрган.
 
Маълум бўлишича, қизалоқ Кристенсон ва Колби Глен Уайлднинг учинчи фарзанди. Бошқа болалар ҳам текшириб кўрилганда, уларнинг ҳам қора дори истеъмол қилганликлари маълум бўлди.  Ота-она эса зудлик билан қамоққа олинди.
Нигина Ҳакимова

Теглар:АҚШ Шифокор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!