Отасидан ўч олиш мақсадида Ўткир қўлига болта олишгача борди. Сўнг ухлаб ётган отасининг умрига зомин бўлади.
Олиб борилган тергов натижалари шуни кўрсатмоқдаки, ушбу жиноятга ота-бола ўртасидаги арзимаган баҳоналар билан кечадиган жанжал сабаб бўлган.
Оиладаги етишмовчиликлар, отанинг ишламаслиги ва доимий равишда спиртли ичимликлар истеъмол қилиши Ўткирни асабий аҳволга соларди. Ушбу адоват эса ўғилни қотилик кўчасига бошлади. Отасидан ўч олиш мақсадида Ўткир қўлига болта олишгача борди. Сўнг ухлаб ётган отасининг умрига зомин бўлади.
Ўткир Кунаров Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 2-қисми “в, ж, и” бандлари билан ҳамда 164-модданинг 3-қисми “г” бандига асосан айбдор деб топилиб, 17 йилга озодликдан маҳрум этилди.