Рекс Тиллерсон, президент билан турли фикрларда бўлгани сабабли ўз лавозимини муддатидан олдин тарк этиши эҳтимоли ҳақида хабар қилинмоқда.
Тиллерсонда Оқ уй маъмурияти раҳбари билан Давлат департаменти ички кадрлар масаласи ҳамда Эрон билан алоқалар ўрнатиш масалаларида жиддий турли фикрлилик юзага келган. Бундан ташқари, Давлат котиби Трампнинг АҚШ Бош прокурори Жеф Сешнсга нисбатан йўллаган оммавий мурожаатини “қоидаларга мос эмас”, дея баҳолади.
Тиллерсоннинг фикрича, ташқи сиёсий фаолиятни олиб борувчи Давлат департаменти ходимлари ўртасида қайта саралаш олиб борилиши лозим, бунга сабаб эса ходимлар ўртасида тартиб-қоидаларга амал қилинмаётгани, қабул қилинган қарорлардан бош тортиш ҳолатлари мавжудлигидир.
Рекс Тиллерсон АҚШ Давлат котиби лавозимини жорий йилнинг февраль ойида эгалланган бўлиб, у собиқ президент Барак Обама маъмуриятидаги Жон Керри ўрнини эгаллаган.