Ҳиндистонда сув тошқинлари натижасида бугунга келиб ҳалок бўлганлар сони 600 нафарга етди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Гужарот штатида рўй бераётган табиий офатга щз муносабатини билдириб, Ҳиндистон президенти Рам Натх Ковиндга самимий ҳамдардлик изҳор этди.
Шавкат Мирзиёев ўз мактубида Ҳиндистон президенти ва бутун Ҳиндистон халқига чуқур таъзия билдирди. Оила аъзолари ва яқинларидан жудо бўлганларга самимий ҳамдардлик сўзларини етказиб қўйишини сўради.