...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон халқига ҳамдардлик билдирди


09:54, 20.08.2018 Жамият
 2 857

Ўзбекистон Президенти Ҳиндистон етакчиларигаа мактуб йўллаган.

Кеча, 19 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон халқига, мамлакат Президенти Рам Натх Ковинд ва Бош вазир Нарендра Модига хамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Шавкат Мирзиёев Керала штатида рўй берган сув тошқини ва кўчкилар оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан хамдардлик билдирган ва Президент Рам Натх Ковинд ҳамда Бош вазир Нарендра Модига мактуб йўллаган.
 
Маълумот учун, Ҳиндистоннинг Керала штатидаги табиий офат сабаб ҳозиргача 357 нафар одам ҳалок бўлган. 20 минг уй вайрон бўлган, 220 мингдан ортиқ одам уйсиз қолиб, 800 минг одам эвакуация қилинган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Нарендра Моди Рам Натх Ковинд Керала 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар