...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп ва Ким Чен Ин учрашувидан Сингапур қанча фойда кўради?


16:06, 11.06.2018 Олам
 4 840

Сингапур давлати ушбу учрашувдан каттагина даромад олади.

АҚШ ва Шимолий Корея президентларининг 12 июнда Сингапурда бўлиб ўтадиган тарихий учрашувини бутун дунё катта қизиқиш билан кутмоқда.
 
Шу муносабат билан бир қанча ОАВ аллақачон Сингапурни ўзларига макон тутишган. Икки мамлакат ўртасида кутилаётган янгича муносабатлар жаҳон сиёсатига ҳам, иқтисодиётига ҳам ижобий таъсир қилиниши айтилмоқда.
 
Дональд Трамп ва Ким Чен Инни бир бирига дўст бўлишига сабаб бўладиган Сингапур давлати эса ушбу учрашувдан каттагина даромад олиши мумкин.
 
Мамлакатда чоп этиладиган  Strait Times газетасининг ёзишича, АҚШ ва Шимолий Корея давлат раҳбарларининг учрашуви Сингапур бюджетига 20 миллион АҚШ доллари миқдорида фойда келтирар экан.
 
Ушбу хабарни Сингапур бош вазири Ли Сиянлун ҳам тасдиқлади.
 
“Икки мамлакат раҳбарларининг учрашувига тайёрмиз. Унга мезбонлик қилишни биз танламадик. “Оқ уй” томон ҳам, Шимолий Корея томон ҳам биздан сўрашди. Ўртадаги совуқ муносабатларга барҳам бериш учун давлатимиз марказ сифатида танланганлиги бизни қувонтирди. Бу -Сингапурнинг обрўсини янада оширади”, деган Ли Сиянлун.
 
Дональд Трамп ва Ким Чен Ин ўртасида ядровий қуролланишга қарши, ўзаро ишонч ҳамда кўп томонлама ҳамкорлик шартномалар тузилиши кутилмоқда.
 
Шу билан бирга, 1950-1953 йилларда бўлиб ўтган “Корея уруши”дан кейин икки мамлакат ўртасида давом этиб келаётган зиддиятларга ҳам барҳам берилишига умид билдирилмоқда 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Дональд Трамп Ким Чен Ин Сингапур 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!