...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Хитой вакиллари минтақавий сиёсатнинг баъзи муаммоларини муҳокама қилишди


13:23, 29.01.2016 Жамият
 2 563

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Хитой ташқи ишлар Вазири Ван И билан учрашди

2016 йилнинг 29 январь куни Хитой Халқ Республикасида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Пекин шаҳрида Хитой ташқи ишлар Вазири Ван И билан учрашди, деб ёзади “Mfa.uz”

Ўзбекистон ва Хитой ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки томонлама ҳамкорлик масалаларини ҳамда халқаро ва минтақавий сиёсатнинг баъзи муаммоларини муҳокама қилишди.

Икки давлатнинг ШҲТ доирасидаги ҳамкорлик,  бўлажак Тошкент шаҳридаги Саммит,  Ўзбекистоннинг мазкур ташкилотга раислиги давридаги бошқа тадбирларга тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 27-29 январь кунлари амалий ташрий билан Хитой Халқ Республикасида бўлади. Кеча Абдулазиз Камилов ва ШҲТ Бош котиби Рашид Алимовнинг учрашуви бўлиб ўтган эди. 

Теглар:Хитой Пекин ШҲТ Абдулазиз Камилов Ван И 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар