Африканинг Эритрея давлати эркакларга энг камида икки аёлга уйланиш мажбурияти қўйилди
Айтиш керакки, бу қарор баъзи африкаликларни ҳайратга солмоқда. Эфиопиядаги уруш вақтида кўплаб эркакларнинг ҳалок бўлгани боис, Эритреяда ҳам эркаклар сони кескин камайиб кетган. Ҳукумат томонидан берилган изоҳда, бу қарор орқали давлат кўпхотинликни ёқлаши ҳақида айтилган. Бу ҳақда “Thewhistler.ng” нашри хабар берди.
Шаҳардаги мавжуд ҳолатни ҳисобга олиб Эритрея дин ишлари бўйича бошқармаси қуйидаги қарорни қабул қилган:
“Ҳар бир эркак энг ками билан икки аёлга уйланиши лозим. Бу қарорга бўйсунишни истамаган шахсларни қамоқхонада оғир ишларни бажариш шарти билан умрбод қамоқ жазоси кутмоқда. Эрининг бошқа аёлга уйланишига қаршилик қиган аёл ҳам умрбод қамоқ жазосига хукм қилинади”.
Баъзи фуқаролар ҳукуматнинг бу қароридан сўнг ўз фуқароликларини ўзгартиришга ҳаракат қилаётганлари ҳам маълум бўлган. Эслатиб ўтамиз, 2000 йили бўлиб ўтган Эритрея-Эфиопия урушида жами 150.000 ҳарбий ҳалок бўлган эди. Бугун Эритреяда жами 4 млн аҳоли истиқомат қилади.