Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига жуда катта тайёргарлик кўрилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Сарвар Отамуратов, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев, Халқ демократик партиясидан Ҳотамжон Кетмонов, “Адолат” социал-демократик партиясидан Наримон Умаров номзоди қўйилди.
Эътиборингизга Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломовнинг сайловчиларга йўллаган видеомурожаатини тақдим этамиз.
Раис ўз мурожаатида сайловчиларнинг ҳуқуқлари, сайлов участкаларининг фаолияти ҳақида гапирган.