...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ноёб тенор Алессандро Сафина Ўзбекистонда концерт берди


18:27, 02.12.2016 Шоу-бизнес
 2 962

“Жоду”, “Ибодат вақти”, “Besame Mucho” ва албатта, “Ой” каби қўшиқлар унинг репертуаридан жой олган.

Кеча, 1 декабрь куни “Ўзбекистон” Форумлар саройида Миллий симфоник оркестр жўрлигида италиялик юлдуз Алессандро Сафинанинг концерт дастури бўлиб ўтди.


 
Эй, ой, сен кенг ёритасан осмонни
Ва фақат кўрсатасан яримингни...


 
Сафина нима ҳақида куйлаётганини тингловчилар тушунмаётганига қарамай ажойиб овоз “қутурган” поп-мусиқа садолари билан ҳамоҳангликда ҳақиқий қўшиққа айланди. Лекин шуни англаш мумкинки, қўшиқ муҳаббат, соф туйғулар, мукаммаликка илҳомлантирувчи эзгу туйғулар ҳақида эди. Сафина томошабинлар томонга қараганча бир нуқтага тикилиб қўшиқ айтар экан, уни ўраб турган томошабинлар мусиқанинг сеҳрли оламига шўнғиб кетди.


 
“Бу кечага таклиф қилинган ўзбек оркестри ва дирижёр мени жуда ҳайратда қолдирди. Кеча қандай бўлиши керак бўлса, шундай ўтди. Бу мен учун жуда муҳим эди. Ўзбекистон ҳам Италия каби буюк маданиятга эга. Ишонч билан айта оламанки, бу менинг Ўзбекистонга қилган охирги сафарим эмас”, дейди италиялик таниқли тенор Алессандро Сафина.


 
Ажойиб тенор Тошкент саҳнасида 15 дан ортиқ таниқли жаҳон хитларини ижро этиб, ўзбек томошабинларни ўзига ром этди. “Жоду”, “Ибодат вақти”, “Besame Mucho” ва албатта, “Ой” каби қўшиқлар унинг репертуаридан жой олган.


 
“Хонанданинг ноёб овози, харизмаси ва ижодий жасорати аллақачон унинг “ташриф қоғози”га айланган. Қачонлардир Алессандро Сафина классик операдан ариялар ижро этиб, овозини замонавий кўринишга келтиришга ва оддий тингловчига яқинлашишга ҳаракат қилганди. Ушбу тажрибалардан, хонанданинг ўзи таъкидлаганидек, “рок опера” жанри пайдо бўлди. Бу усул ўзида академик вокал, соул ва поп-мусиқа элементларини жамлаган. Дунё бўйлаб унинг минглаб мухлислари айнан шуни ёқтиришади”, дейди Ўзбекистон халқ артисти, етакчи тенор Исмоил Жалилов


 
Алессандра Сафина жаҳон опера саҳналари юлдузи саналади. У операдан ташқари, Хосе Каррерас, Сара Брайтман, Элтон Жон, Эван Макгрегор, Катя Риччарелли, Барбара Эндрикс, Суми Йо, Кьяра ва бошқалар билан бирга қўшиқлар ижро этган. Тингловчиларнинг кенг аудиториясига опера санътини яқинлаштиришга уринган қўшиқчи ўзи “рок-опера”, деб атайдиган ягона жанрни яратишга муваффақ бўлди. Мухлислари “қўшин”и  қўплиги жиҳатидан Буюк Британия қироличаси Елизавета II га тенглаштирилади.


 
“Ўзбекистон” Форумлар саройида ўтказилган концерт Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ўтказилаётган “Олтин куз” санъат фестивали доирасида ташкил этилди.















Муаллиф ва фотомухбир: UzLife/Шерзод Икрамутдинов
Мухторбек Абдуллаев таржимаси

Теглар:Концерт Олтин куз Алессандро Сафина Италиялик тенор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!