Сардор Ўртач Ўзбекистонга келиб, Тошкент шаҳридаги “Яккасарой” ресторанида бўлиб ўтган тўйда иштирок этган.
Бугунги тўйларимизга хориждан таниқли санъаткорларни олиб келиш ҳам урфга кирган. Куни кеча турк эстрадасининг таниқли юлдузи Сардор Ўртач Ўзбекистонга келиб, Тошкент шаҳридаги “Яккасарой” ресторанида бўлиб ўтган тўйда иштирок этган эди.
Бугун, 2 декабрь куни шу тўйдан кейин чорлар маросими ўтказилибди. Чорлар ҳам тўйдан кам бўлмаган, албатта. Маросимга туркиялик таниқли хонанда ISMAIL YK ташриф буюргани айтилмоқда. Сайтимизнинг ишончли манбалари берган маълумотларга қараганда, ISMAIL YK чорлар маросимига хоразмча қўшиқлардан бирини тайёрлаб келган.
Маълумотларга қараганда, ISMAIL YK Тошкентга биринчи бор ташриф буюрмоқда. Сардар Ўртач эса аввал ҳам ўзбекларнинг тўйида меҳмон бўлганди.
Қизиқ, шундоқ ҳам ўзбек эстрадасида яратилаётган қўшиқларнинг ярмидан кўпи турк хонандаларидан ўғирланаётган бўлса, уларни Тошкентга олиб келишдан мақсад нима? Ҳар ҳолда Сардор Ўртач ва ISMAIL YK’нинг Тошкентга келиши арзонга тушмагандир.