У саҳнадан бироз пастга тушган ва мухлислардан бирини урган. Шундан сўнг саҳнага қайтиб, қўшиқ куйлашни давом эттирган.
Бу воқеа Чарли Дэниэлснинг гала-концерти вақтида содир бўлди. Концертда бошқа хонандалар қатори Люк Брайан ҳам иштирок этди. Қуйида келтирилган видеода кўриниб турганидек, Люк Брайан “Move” қўшиғини куйлаётган вақтида саҳнадан бироз пастга тушган ва мухлислардан бирини урган. Шундан сўнг саҳнага қайтиб, қўшиқ куйлашни давом эттирган.
Хонанданинг ўзи бу ҳақда сўзлар экан, “Мухлис ҳаракати орқали нафақат мени, балки атрофдаги болалар ва аёлларни ҳам ҳақорат қилди. Ахир меҳмонлар концертга Чарли Дэниэлсни қўллаб-қувватлаш учун келишган. Тадбир уруш қатнашчиларига маблағ тўплаш мақсадида ташкил этилганини алоҳида таъкидлаш лозим”, дея вазиятга изоҳ берди.
“Forbes”журнали Люк Брайанни кантри йўналишдаги мусиқачилар орасида энг кўп даромад олувчи юлдузлар рейтингининг учинчи қаторида қайд этган. Мусиқачи 2016 йилда деярли 53 миллион доллар даромад олган.