...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кўп уйқудан юзларингиз шишиб кетса, нима қилиш керак?


19:37, 25.04.2017 Саломатлик
 4 004

Ўрик қоқи танангизда йиғилиб қолган ортиқча суюқликдан сизни халос этади.

Баъзида ширин уйқудан уйғониб, кўзгуга қарасак, ташқи кўринишимиздан ҳафсаламиз пир бўлади. Чунки юзларимиз шишган, гўёки 5 килога семиргандекмиз. Бу ҳолат кун давомидаги кайфиятимизга ҳам ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмайди.
 
Мана шу шишларнинг олдини олиш ва тез бартараф этиш йўллари билан сизни таништириб ўтамиз.
 
Тавсиялар
 
Сизда доим уйқудан кейин шишиш кузатилса, ҳар куни 2-3 та олма ейишни одат қилинг. Овқат ҳазм қилиш жараёнининг яхшиланиши, иштаҳангизнинг карнай отмаслиги ва тўлишиб кетмаслигингизни бартараф этиш ўз қўлингизда.
 
Эрталаб ва кечқурун кашнич кўкатидан истеъмол қилинг ҳамда шишларнинг таъбингизни хира қилишига нуқта қўйинг.
 
Эрталаб нонуштага тузсиз, димлаб пиширилган гречиха ҳам айни муддаодир.
 
Ўрик қоқи танангизда йиғилиб қолган ортиқча суюқликдан сизни халос этади. Туршакдан шарбат қайнатиб ичиш 1-2 соатга бормай шишлардан асар ҳам қолмаслигини таъминласа, бу маҳсулотни чойга шерик қилиш ҳам саломатликка, ҳам қоматга кони фойда.
 
Бодрингни эзиб, шарбатини ичиш ҳам муаммонгиз билан самарали кураш олиб боради.
 
Эслатма
 
Агар бу шишлар буйрак хасталиклари билан боғлиқ бўлса, шифокорга учрашишни унутманг.
Мадина Муҳаммадиева

Теглар:Уйқу кўз шишиши даво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!