...
МЕНЮ
ONLINE TV

Марбург: навбатдаги бедаво касаллик дунёга таҳдид солмоқда


20:51, 22.10.2017 Жамият
 7 647

Марбург гемморагик иситмаси бедаво ва юқори юқумлилиги билан ажралиб туради.

Африкада пайдо бўлган Марбург гемморагик иситмаси бедаво ва юқори юқумлилиги билан ажралиб туради.

Уганданинг шимолий қисмида ўлим билан туговчи Марбург иситмаси қайд этилди. Кассалик тарқалиб кетмаслиги учун Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари аллақачон жойларда керакли тадбирларни бошладилар, дея хабар беради БМТнинг янгиликлар маркази.

Касал 17 октябрь куни шифохонада 50 ёшли аёлнинг шу вирусдан вафот этганидан сўнг тасдиқланди. Аёлда бир неча кун ич суриши, қусиш ва қон кетиши билан бирга юқори иситма қайд этилган. Уч кун аввал шу симптомлар билан унинг укаси дунёдан кўз юмган.

“Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти касалликнинг тарқаб кетишининг олдини олиш мақсадида ўз фавқулодда ҳодисалар учун жамғармасидан 500 минг АҚШ доллари ажратди”, дея қўшимча қилади БМТ.

Ташкилот мутахассислари Уганда Соғлиқни сақлаш вазирлигини қўллаб қувватлаб турибдилар. Шунингдек, беморлар билан алоқада бўлган бошқа одамлар ҳолати ҳам назорат остига олинган.
БССТнинг сўзларига кўра, Уганда олдин ҳам Эбола, Марбургни енгиб ўта олган. Аммо бу касалликнинг тарқаб кетмаслиги учун, албатта, халқаро миқёсда кўмак лозим.

Марбург геморрогик иситмаси одамга одамдан ёки ҳайвондан юқиши мумкин.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Бедаво касаллик БССТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар