...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сиз билиб-билмаган 20 та қизиқарли факт


14:40, 31.08.2017 Бу қизиқ
 4 813

Чиғаноқни қулоғингизга тутсангиз денгиз ёки океан шовқинини эшитгандай бўласиз. Аслида эса у, шунчаки, қулоғингиздаги вена қон томирларидаги шовқиннинг акс-­садоси...

1-факт. Google — миллионта нолдан иборат рақамнинг умумий номи.
                         
2-факт. Пиёз тўғриётганда “йиғламаслик”нинг энг осон усули — сақич сайнаш.
                         
3-факт. Чанқасангизу, бироздан сўнг бу сизни безовта қилмай қўйса, ҳайрон бўлманг. Организмда ўсиш ўзининг “чўққисига” чиққач (22–25 ёш), чанқоқ ўз­ўзидан босиладиган бўлиб қолиши табиий ҳол.
                         
4-факт. Чекишни ташлаган кишига зарарли одатни ташлагунга қадар керак бўлган уйқу соатлари — бир соатга кўпаяди.
 
5-факт. Ўнақайлар овқатланаётганда оғиз бўшлиғининг кўпроқ ўнг томони, чапайқайлар эса кўпроқ чап томони билан чайнар экан.
 
6-факт. Тилингизнинг сиртида пайдо бўлган оқиш қатлам — бу тилингизнинг усти (бутун оғиз бўшлиғи) микробларга тўлганидан дарак беради. “Тоза” тилнинг асл ранги — қирмизи (ол) рангда бўлади.
 
7-факт. Кишининг кўзи мафтункор (ёки даҳшатли) манзарага тушганда 45% гача кенгайиши мумкин.
 
8-факт. Чиғаноқни қулоғингизга тутсангиз денгиз ёки океан шовқинини эшитгандай бўласиз. Аслида эса у, шунчаки, қулоғингиздаги вена қон томирларидаги шовқиннинг акс­садоси.
 
9-факт. Кўп сонли йўловчилар ҳалок бўлган “Титаник” кемасида биринчи марта “SOS” сигнали ишлатилган.
 
10-факт. Кўзларини юмаётганда устки қовоғини ёпадиган ягона қуш — укки, қолган барча турдаги қушлар қовоғини юмаётганда остки қовоғини ёпади.
 
11-факт. Вояга етган кенгурунинг битта қадами (сакраши) 9 метрга етади.
 
12-факт. Кулги (жилмайиш) — киши асабийлашганда қон таркибида пайдо бўладиган гормонлар миқдорини камайтиришга хизмат қилади. Болалар 1 кунда 300 маротабагача, катта ёшли кишилар эса 15–100 марта жилмаядилар. Кун давомида бирор марта ҳам кулмаган киши — умр соатларини бир нечага қисқартирган ҳисобланади.
 
13-факт. Хўроз бўйнини чўзмасдан ҳеч қандай товуш чиқаролмайди. Қичқиришида эса бўйнини имкон қадар чўзишга ҳаракат қилади.
 
14-факт. Кўршапалаклар ўз маконлари — ғорни тарк этаётганда доим чап томонга қайрилиб учадилар.
 
15-факт. Тўйимли озиқ­овқатлар ичидан фақат асал ошқозонга тушгандан сўнг тез ҳазм бўлиб, танага (қонга) сўриладиган маҳсулот ҳисобланади. Чунки у асал бўлиб етилишидан олдин асалари томонидан (нектар ва сўлак безлари ажратмаси аралашмасидан) қайта ишланган бўлади.
 
16-факт. Ўнг ўпкага нисбатан чап ўпка доим кичик бўлади, акс ҳолда кўкрак бўшлиғида юракка жой топилмаган бўларди.
 
17-факт. Чипор итлар («далматин» зоти) туғилганида терисида қора доғлари бўлмайди. Бу доғлар уларнинг терисида кейинроқ пайдо бўлиб, ит зотининг антиқалигини белгилайди.
 
18-факт. Мовий ранг кишини — тинчлантирувчи, яшил ранг эса — бўшаштирувчи хусусиятга эга эканлиги исботланган. Бу икки рангни кишининг кўриш доирасига тушганда мияда «хотиржамлик» гормонлари ажратилар экан.
 
19-факт. Ҳар сафар акса урганингизда миянгизнинг айрим ҳудудларидаги минглаб ҳужайралар нобут бўлади.
 
20-факт. Гиппопотамонинг (бегимот) жаҳли чиққанда унинг терисидан ажраладиган тер суюқлигининг ранги бирдан ўзгаради.
Улуғ БЕК 

Теглар:Google Уйқу Чекишни ташлаш Кулги Хўроз Кенгуру 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!