Давосда чиқиш қилган дунёдаги энг машҳур кишиларининг маърузалари барчанинг эътиборида бўлди.
Аввалроқ Давос шаҳрида Халқаро иқтисодий форуми йиилишлари ўтказилаётгани ҳақда хабар берган эдик. Ушбу форумда 400 дан ортиқ сессия ўтказилди. Ушбу сессиялар давомида қатнашган ҳар бир мамлакат вакиллари ўзларининг дастурлари билан қатнашди.
Қуйида шу ҳақида тўхталамиз:
- Нарендра Моди (Ҳиндистон Бош вазири): “Цивилизацияларга 3 та йирик таҳдид ҳақида”
Моди цивилизацияларга катта таъсир қиладиган 3 нарса ҳақида гапирди:
- Иқлим ўзгариши;
- Терроризм таҳдиди;
- Глобаллашув жараёни.
- Дональд Трамп (АҚШ президенти):
Д.Трамп ўз нутқида асосан қуйидагиларга эътибор қаратди:
- Америка тадбиркорлар учун доимо очиқ;
- Америка иқтисоди қайта янгиланмоқда.
- Жек Ма. (Alibaba group асосчиси):
Жек Ма ўз чиқишида шундай деди:
“Инсон доимо юқори даражали IQ га интилиб яшаши керак. Агар ўзингизда йўқотиш сезсангиз, сиз IQ ни севишингиз керак”. Жек Ма жамиятда аёлларнинг ўрни ва улар ҳар қандай компанияга муваффақият олиб келишини таъкидлади. Хусусан, ўз компаниясида раҳбар аёллар 37% ни ташкил қилишини қўшимча қилди.