...
МЕНЮ
ONLINE TV

Буюк Британия Россия таҳдид солаётганига ишонади


13:29, 27.01.2018 Олам
 2 215

Буюк Британия Россиядан бўладиган таҳдиднинг олдини олиш учун Анст оролига радиолокатор ўрнатади.

Ўрнатиладиган радиолокатор ҳарбий ҳаво кучларига Норвегия денгизи осмонини назорат қилиш имконини беради, бу ҳақда Британия Мудофаа Вазирлиги сайтида хабар берилган. Ҳарбийлар ўрнатадиган радар Россиянинг “юқори даражадаги сергаклиги” ҳолатида Буюк Британия қўшинларининг жанговарлигини оширади.
 
“Биз ўз осмонимизни россиянинг таҳдидидан доимо ҳимоя қиламиз. Бу радар Буюк Британия ҳимояси учун ҳаётий зарурдир, чунки биз глобал таҳдидларнинг кучайишига жавоб берамиз ва бу орқали ўз имкониятларимизни оширамиз”, деди бошқарма раҳбари Гевин Уильямсон.
 
Унинг сўзларига кўра, Россия Европанинг шарқий чегаралари билан кифояланмайди, шунинг учун британияликларга қилинаётган таҳдид “ҳақиқий ва ўткир”дир.
 
Радарнинг баҳоси 10 миллион фунт стерлингга тенг. У фойдаланишга топширилиши билан Британия ҳаво мудофаасига тегишли тезкор чора қўллаш маркази тизимига киритилади.
 
Россия Мудофаа Вазирлиги бундай чорани “пул белгилари учун кураш” деб атади ва Британия  мудофаа вазирлиги раҳбариятини “фобияга қарши туриш”га чақирди.
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:Россия таҳдиди Радиолокатор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!