Айни вақтда жабрланувчини калтаклаган Р.Ҳайдаров қўлга олинган.
Қотиллик 23 январь куни содир бўлган. Шу куни тахминан соат 21:00 да Термиз шаҳридаги “Авлоний” маҳалласи А.Навоий кўчаси 40-уй олдида 1997 йилда туғилган Р.Ҳайдаров ва П.Алимуродов ўртасида ўзаро жанжал юзага келади.
Натижада, шу маҳалланинг 29-уйида яшовчи Р.Ҳайдаров П.Алимуродовнинг турли жойига уриб, тепиб оғир жароҳат етказади.
Воқеадан сўнг зудлик билан шифохонага олиб кетилган П.Алимуродов орадан бир кун ўтиб, 24 январь куни ҳаётдан кўз юмди. Р.Ҳайдаров эса қўлга олинди.