...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бакудаги портлаш: ОАВ сўнгги тафсилотларни (ўзгача тарзда) хабар қилишди


12:56, 27.01.2018 Олам
 4 157

Ҳодиса туфайли мингга яқин аҳолига газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилган.

Аввалроқ, бугун, 27 январь куни эрталаб Баку шаҳрида портлаш рўй бергани ҳақида хабар берган эдик.
 
Озарбайжон ОАВлари орқали тарқалган илк янгиликларда 2 киши қурбон бўлгани айтилган эди.
 
Бироқ сўнгги хабарларга қараганда, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. 1961 йилда туғилган Зоҳид Маҳмудов исмли фуқаро оғир жароҳат олиб, Республика куйиш марказига олиб кетилган.
 
Тахминларга кўра, ҳодиса газ портлаши натижасида юзага келган. Бу жойда яна ёнғин авж олган.
 
Эслатиб ўтамиз, портлаш “28 май” метро бекати яқинида, Дилёра Алиева кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида рўй берган. Канцелярия моллари сотилувчи дўконда йирик ёнғин юзага келган.
 
Воқеа туфайли мингга яқин аҳолига газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Баку Портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Ростовда портлаш!

12:38, 14.01.2019 10 507

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!