...
МЕНЮ
ONLINE TV

Коксаки вируси нима ва у нимаси билан хавфли?


17:29, 02.08.2017 Саломатлик
 5 990

Бу вирус биринчи марта АҚШнинг Коксаки шаҳарчасида қайд этилган. Фанга коксакининг 30 га яқин тури маълум.

Коксаки вируси энтеровируслар, яъни ошқозон-ичак вируслари тоифасига киради. Мазкур вирус экзантемали энтеровирус стоматит инфекция жараёнини қўзғатиши билан хавфлидир.

Бу вирус биринчи марта АҚШнинг Коксаки шаҳарчасида қайд этилган. Фанга коксакининг 30 га яқин тури маълум.

Вирус қандай юқади?

Коксаки асосан ҳаво-томчи йўли билан юқади. Вирус муҳитга мослашувчанлиги билан хавфлидир. Оддий водопровод сувида ушбу вирус 780 кунгача яшаши мумкин. Коксаки болалар инфекциясини қўзғатувчи вирус сифатида  асосан ёш болаларда учрайди. Одатда вирус юққанидан кейин касаллик 7 кундан 10 кунгача давом этади. Камда-кам ҳолларда касаллик тананинг сувсизланиши, менингит ёки энцефалит (бош миянинг шамоллаши) билан кечади.

Касалликнинг дастлабки белгилари.

Коксаки вирусининг дастлабки белгилари касаллик юққанидан кейин бир кун ичида намоён бўла бошлайди. Боланинг умумий ҳолати ва вируснинг турига ўкра дастлабки белгилар турлича кечади:

тана ҳароратининг 38 даражагача кўтарилиши;

умумий ҳолсизлик;

кўнгил айниши ва қайт қилиш;

ич кетиши;

оғизнинг шиллиқ қатламида, ички томоқ қисмида оғриқли тошмалар пайдо бўлиши;

кафтда, оёқ остида, бармоқлар орасида кичкина сувли тошмаларнинг тошиши билан кузатилади.

Фақат лаборатория таҳлили орқали коксакини аниқлаш мумкин.

Касаллик аниқланганда болани қандай даволаш мумкин?

Бола тўлиқ тузалиб кетмагунча ётиши зарур;

Кўп суюқлик ичиш;

Болада диарея ёки қайт қилиш ҳолати кузатилганда махсус тайёрланган дорилар ичиши тавсия этилади.

Шунингдек, шифокор кўрсатмасига қатъий амал қилиш зарур.

Вирусдан қандай сақланиш мумкин?

Касалликни юқтирмаслик учун оддий санитария қоидаларига риоя этиш, мева ва сабзавотларни истеъмол қилишдан олдин яхшилаб ювиш, умумий чўмилиш ҳавзаларидаги сувни ютмаслик ва овқатланиш учун ишлатиладиган идишларни тоза сақлаш керак.

Муҳайё Саидова

Теглар:Коксаки вируси Дастлабки белгилар Даволаниш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!