...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жиззах ва Тошкент вилоятлари ҳокимлари ҳамда прокурорлари ишдан олинди


12:41, 30.10.2017 Жамият
 12 350

Пахта теримида қўшиб ёзиш ҳолатларига йўл қўйгани учун вилоятларнинг раҳбарлари лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига биноан Тошкент вилоят ҳокими Шукурилло Бобоев ва Жиззах вилоят ҳокими Улуғбек Узоқов лавозимидан озод қилинди.
 
30 октябрь куни Бош вазир Абдулла Арипов иштирок этган видеоселекторда Жиззах ва Тошкент вилоятлари ҳокимлари ўз лавозимидан олингани маълум қилинган.
 
Бундан ташқари, пахта мавсумида ҳосилни ҳисоблашда қўшиб ёзишга йўл қўйгани учун Тошкент вилоят прокурори Жамшид Файзиев ҳамда Жиззах вилоят прокурори Азимжон Эргашев  лавозимидан озод этилган.
 
Жиззах вилоятининг янги раҳбари этиб Эргаш Солиев, Тошкент вилоятига эса Ғуломжон Ибрагимов ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
 
Маълумот учун, Шукурулло Бобоев 2016 йилнинг 15 декабридан буён Тошкент вилояти ҳокими, Улуғбек Узоқов эса 2016 йилнинг 23 декабридан эътиборан Жиззах вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Шукурулло Бобоев Улуғбек Узоқов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар