Ўзбекистон ва Санкт-Петербург ўртасидаги иқтисодий алоқалар босқичма-босқич тикланиб бормоқда.
Губернатор сўнгги вақтда Ўзбекистон ва Санкт-Петербург иқтисодий алоқаларни босқичма-босқич тиклаб бораётганлигини таъкидлаб ўтди. 2016 йилда Ўзбекистон билан савдо айланмаси ҳажми 2015 йилга нисбатан 35 фоизга ошган.
Учрашувда Санкт-Петербург ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг истиқболдаги режалари хусусида сўз борди. Хусусан, Ўзбекистонга дори воситалари, ичимлик сувини тозалашга мўлжалланган инженерлик тизими ва модул станциялари учун ускуналар етказиб берилиши кутилмоқда. Ўз навбатида, Ўзбекистон ҳам Санкт-Петербургга мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб беришни кенгайтиришга тайёр.
Бундан ташқари, томонлар туризм соҳасида ҳам ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини билдиришди. Шунингдек, меҳнат миграцияси масаласи ҳам кўтарилди.
Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченко шаҳарда Ўзбекистон Бош консуллиги очилиши кутилаётганлиги ҳақида маълум қилди. Ноябрь ойида Ўзбекистон Республикаси ва Санкт-Петербург ўртасида маданий лойиҳа амалга оширилиши мўлжалланган.
Аввалроқ, Самарқанд вилояти ҳокими Ҳиммат Оқбўтаевнинг Татаристонга жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Самарқанд вилояти ҳокими бугун, 14 март куни Татаристон Республикаси президенти Рустам Миннихонов билан учрашиши кутилмоқда.