Президент бу масалага тўхталар экан, уларни аввал огоҳлантирганини айтади ва “Мен ерни тагида илон қимирласа биламан”, деб қўшимча қилади.
“Тошкент ва Жиззах вилоятларининг ҳокимлари Шукрулло Бобоев ва Улуғбек Узоқов тажрибали одамлар эди. Аммо энди бундай ишлаб бўлмайди. Ўзбек халқининг бошидан не-не кунлар ўтмади. Биз у кунлар қайтишини истамаймиз. Бизга қўшиб ёзувчилар керак эмас”, деди давлат раҳбари.
Хабарингиз бор, вилоятлар ҳокимлари жорий йилдаги пахта терими даврида йиғилган ҳосилни қўшиб ёзгани учун Президент томонидан вазифасидан озод этилган эди.
Президент бу масалага тўхталар экан, уларни аввал огоҳлантирганини айтади ва “Мен ерни тагида илон қимирласа биламан”, деб қўшимча қилади.