...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Мирзиёевнинг Мурожаатномаси ҳақида гапирди


13:40, 24.12.2017 Жамият
 6 646

Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмед Башар Шен Мурожаатнома ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 декабрь Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатнома тақдим этган эди. Бундай тарихий воқеа Ўзбекистонда илк бор кузатилди. Мирзиёевнинг Мурожаатномаси нафақат Ўзбекистон, балки дунёнинг кўзга кўринган сиёсатчилари томонидан муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Айни ватқда сиёсат оламида Ўзбекистонда охирги вақтлар рўй бераётган ўзгаришлар эътибор марказида бўлиб турибди. 4 соат давом этган йиғилиш ҳам шулар жумласидандир.
 
Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмед Башар Шен ушбу Мурожаатнома ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.
 
“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қалб тўридан чиққан жуда қизиқарли нутқини тингладик. Давлат раҳбари мамлакатда мавжуд бўлган, ҳал этилиши керак бўлган масалалар ҳақида лозим даражада очиқ сўзлади. Бу бюрократия, мансабдорларнинг бугунги воқеликларга тўғри келмайдиган эскича фикрлаши билан боғлиқ бўлди.
 
Биз Ўзбекистонда яқин келажакда амалга ошириш режалаштирилган давлат ва халқнинг мақсад ҳамда вазифалари ҳақида батафсил маълумот олдик. Хусусан, 2018 йил республикада “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинди. Ўйлайманки, бу ўринда фаол тадбиркорлик ёшлар ўртасида соҳа вакиллари сонини кўпайтиришни назарда тутади”, дейди элчи.
 
Аҳмед Башар Шен ушбу нутқ ҳақида фикрларида давом этар экан, унинг Туркия томонига аҳамияти ҳақида ҳам гапирди:
 
 
“Бу жиҳат Туркиянинг элчиси сифатида мен учун муҳимдир. Чунки мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларда турк сармояларини жалб этиш ҳамда савдо юритиш мақсадларида бизнес доиралар вакиллари орасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйишга катта эътибор қаратилмоқда. Буларнинг барчаси келгуси йилда катта ишларни амалга оширишимиз кераклигини англатади”.

Теглар:Аҳмед Башар Шен Ўзбекистон-Туркия Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатномаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар