Йиғилишда айтилишича, Ғуломжон Ибрагимов бу йилги пахта мавсуми ишларини ташкил этишга масъулиятсизлик билан қараган.
Аввал хабар берганимиздек, ушбу видеоселекторда Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи Абдумалик Абдуқодирович Алламурадов ва Тошкент вилояти прокурори Шавкат Тўрақулович Раҳматов лавозимларидан озод этилди.
Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Инъомович Ибрагимовга ҳайфсан берилган. Йиғилишда айтилишича, Ғуломжон Ибрагимов бу йилги пахта мавсуми ишларини ташкил этишга масъулиятсизлик билан қараган.
Бу хабарни эшитиб, Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими Шукрулло Бобоев билан боғлиқ воқеалар ёдга тушди. 2017 йилнинг октябрь ойигача Тошкент вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритган Бобоев ҳам айнан пахта сабаб ишдан олинган эди. Бобоев пахта ҳосилини қўшиб ёзгани учун бўшатилганди. Кейин унинг ўрнини Ғуломжон Ибрагимов эгаллади.