Ангрен шаҳри ҳокими ўз вазифасидан озод этилди.
2018 йилги пахта мавсумида йўл қўйилган сусткашлик оқибатида яна бир ҳоким ўз курсисини бўшатиб қўйди.
Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Иброҳиимовнинг 18 октябрдаги қарорига биноан, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ҳакимжон Мамасодиқович Абдулазизов Ангрен шаҳри ҳокимлигидан бўшатилди.
Абдулазизов ўрнига Шукурулла Насимхонович Маҳмудов Ангрен шаҳрининг янги ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати “Qalampir.uz”га маълум қилди.
Маълумот учун, Шукурулла Маҳмудов 1974 йилда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида зиёлилар оиласида туғилган. 1996 йил Тошкент давлат техника университетини тамомлаган.
Шукурулла Маҳмудов 2016-2018 йилларда “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси “Марказгазтаъминот” унитар корхонаси директори лавозимида ишлаган, кейинчалик “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти Самарқанд вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали бошлиғи сифатида ўз иш фаолиятини давом эттираётганди.
Аввалроқ, Сирдарё вилоятида Гулистон тумани ҳокими пахта ҳосилини йиғиб-териб олишдаги сусткашлиги учун ишдан олингани ҳақида хабар берган эдик.

Дилмуроджон Раҳимов