...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош вазир ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов янги лавозимга сайланди


11:44, 23.02.2017 Жамият
 7 688

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов яна бир масъулиятли вазифа топширилди.

Ўзбекистон Енгил атлетика федерациясининг 22 февраль куни ўтказилган ҳисобот йиғилиши давомида федерациянинг ташкилий тузилмаси ҳам кўриб чиқилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси раиси лавозимига сайланди. Унинг биринчи ўринбосари этиб “Ўзбекнефтгаз” МХК бошқарув раиси ўринбосари Олимхон Рустамов тайинланди. Абдулла Саъдиев, Беҳзод Миртемиров, Бахтиёр Икромжонов раис ўринбосари лавозимига, Камолиддин Рўзимуҳаммедов Бош котиб лавозимига тайинланишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси янги бинода иш бошлайди. Айни вақтда пойтахтдаги “Пахтакор” стадиони яқинида федерациянинг янги биноси, шунингдек, енгил атлетика бўйича махсус спорт мажмуаси қурилмоқда. 
Дурдона Расулова

Теглар:Ғуломжон Ибрагимов Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар