...
МЕНЮ
ONLINE TV

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга ҳамон ишонмаяптими? Абдулла Арипов улар билан учрашди


11:53, 15.10.2018 Жамият
 5 332

Бир қатор тадбиркорлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов билан яккама-якка суҳбатлашган. Олдиларида турган муаммоларни очиқ-ойдин айтган.

Аввалроқ, “Qalampir.uz” Туркиянинг Ўзбекистондаги Элчиси Аҳмед Башар Шен билан туркиялик инвесторларнинг Ўзбекистонга кириши суст кечаётгани, айниқса, энергетика соҳаси бўйича мақтанишга арзигулик лойиҳа амалга оширилмагани ҳақида суҳбатлашганди. Элчи бугун Ўзбекистонга киришни истаётган инвесторлар олдида бир қатор масалалар турганини очиқлаганди.
 
13 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Ўзбекистонда фаолият юритаётган турк тадбиркорлари билан учрашиб, уларнинг муаммоларига қулоқ тутди. Унда 60 га яқин турк тадбиркорлари иштирок этган. Бу ҳақда “Qalampir.uz” манбаси хабар бермоқда.
 
Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси раиси Бинали Йилдирим Ўзбекистонга ташрифи чоғида мамлакат Бош вазири Абдулла Арипов билан учрашиб, туркиялик тадбиркорларнинг Ўзбекистонга инвестиция киритиши жуда сустлиги, улар олдида қатор муаммолар турганини айтган. Абдулла Ариповдан улар билан учрашишини сўраган.
 
Йиғилишда нафақат турк, балки бошқа инвесторлар олдида турган ҳуқуқий муаммолар ҳақида сўз очилган. Ўзбекистонда ерга эгалик ҳуқуқи берилмаслиги инвесторларни ташвишга солаётгани, шунчаки оғзаки кафолат уларни қониқтирмаслиги, ҳуқуқий ҳужжат бериш вақти келгани айтилган. Кўплаб инвесторлар ўтган йилларда бўлиб ўтган воқеаларни унутмагани, улар Ўзбекистонга катта маблағ билан кириши учун эгалик ҳуқуқи берилиши кераклиги, қолаверса, ишлаб чиқариладиган маҳсулот, кўрсатиладиган хизмат мамлакатда сотилишига кафолат берилиши, сотилмаса, давлат ўз ҳисобидан тўлаб бериши кераклиги ўртага ташланган.
 
Бир қатор тадбиркорлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов билан яккама-якка суҳбатлашган. Олдиларида турган муаммоларни очиқ-ойдин айтган.
 
Турк тадбиркорларидан олган маълумотларимизга қараганда, вазирлик ва расмий идоралар, амалдорлар инвесторларга оғзаки кафолат беряпти, холос. Бу эса уларни қониқтирмаяпти. Айтайлик, Ўзбекистонга 10 миллион АҚШ доллари инвестиция киритган инвесторга ҳуқуқий кафолат йўқ. Кун келиб у муаммоларга дуч келса, пулини мамлакатдан олиб чиқиб кета оладими? Ёки у ишлаб чиқарган энергияни Ўзбекистон сотиб оладими ё “Ўзбекэнерго”га ўхшаган ташкилотлар монополияси давом этадими? Инвесторлар шу саволларга расмий жавоб кутмоқда.
 
Йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам иштирок этган. 

Теглар:Абдулла Арипов Турк инвесторлари Инвестиция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар