...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент танқидидан сўнг, вилоятлар ўртасидаги 66 пост тугатилмоқда


20:35, 26.12.2017 Жамият
 14 305

Йўл-патруль постларининг эскича жойлашуви ҳаракатланиш эркинлигини чеклаётган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида вилоятлар ўртасидаги йўл-патруль постларининг эскича жойлашуви ҳаракатланиш эркинлигини чеклаб, савдо-иқтисодий муносабатлар, ички ва ташқи туризм ривожига салбий таъсир кўрсатаётганини танқид қилган эди.
 
Президентнинг танқидидан сўнг, Ўзбекистон ҳудудидаги мавжуд 133 постдан 66 тасини тугатиш тўғрисида хулосалар тайёрланди ва бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ЎзА мухбирига маълум қилган.
 
“Ўзингиз ўйланг, бугунги кунда мамлакатимиз ҳудудида 60 дан зиёд бундай пост мавжуд. Энди тасаввур қилинг, оддий одам Хоразмдан Тошкентга машинасида бормоқчи бўлса, йўлда 17 та постдан ўтади. Фарғона водийсидан келаётган киши эса 8 та ана шундай постга дуч келади”, деган эди Президент.
 

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатномаси Йўл-патруль постлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар