...
МЕНЮ
ONLINE TV

Собиқ вазирликнинг собиқ вазири янги лавозимга тайинланди


18:39, 15.03.2017 Жамият
 5 923

Баҳодир Мажидович Аҳмедов Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг сўнгги раҳбари бўлган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 15 февраль куни имзолаган “Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги фаолияти тугатилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Сўнгги йилларда вазир лавозимида фаолият юритган Баҳодир Мажидович Аҳмедов бугун, 15 мартдан эътиборан Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимида иш бошлади. 
 
Маълумотларга қараганда, Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозими шу кунгача бўш бўлиб келган. “Qalampir.uz”нинг ишончли манбалари етказган маълумотларга қараганда, Баҳодир Аҳмедов айнан шу лавозимга тайинланган.
 
Маълумот учун, Баҳодир Аҳмедов шу кунгача Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг туман бўлимида бадиий раҳбар, туман бўлими мудири, Тошкент шаҳар бошқарма бошлиғи ўринбосари, Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи, вазир ўринбосари, вазир лавозимларида ишлаган.
 
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 15 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига Шукурулло Бобоевни тайинлаган эди. 

 

Теглар:Шукурулло Бобоев Баҳодир Аҳмедов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар