Бу борадаги буйруқ 2017 йил март ойида кучга киради.
Мамлакатимизда жамоат жойларида спиртли ичимликлар ичиш ва тамаки маҳсулотларини чекишни тақиқловчи махсус белгилар ўрнатилади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ва (ёки) хона ҳақида ахборот берувчи белгиларни тайёрлаш ҳамда уларни жойлаштириш тартиби тўғрисида”ги низомни тасдиқлаш ҳақидаги буйруғида бу борада қилинадиган вазифалар белгилаб берилди.
Унга кўра, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ва (ёки) хона ҳақида ахборот берувчи белгиларни тайёрлаш ҳамда уларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқланиши белгиланди.
Бундай белгилар жойлаштириладиган бино ёки муассасаларда фаолият олиб борувчи корхоналар, ташкилотлар раҳбарлари, яъни юридик ёки жисмоний шахслар томонидан тайёрланади.
Белгилар аниқ ифодаланган ҳолда турли усуллар ва янги технологиялар асосида акс эттирилиши мақсадга мувофиқдир.
Огоҳлантириш белгиларида тасвирланиши шарт бўлган шакллар ва суратларни акс эттириш тартиби юқоридаги низомда батафсил келтирилган.
Белгиларнинг пастки қисмида давлат тилидаги (лотин ёки кирилл алифбосида) огоҳлантирувчи матн жойлаштирилади. Матн рус, инглиз ёки бошқа тилларда ҳам ёзилиши мумкин.
Матн мазмуни қуйидагича бўлади:
“Алкоголь маҳсулоти истеъмол қилинишига йўл қўйилмайди. Жарима – энг кам иш ҳақининг 1/2 қисми миқдорида. Бир йил давомида такрорланса – энг кам иш ҳақининг 1/2 қисмидан икки бараваригача миқдорида жарима ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоқ”.
Яна бир огоҳлантирувчи матн намунаси қуйидагича:
“Тамаки маҳсулоти истеъмол қилинишига йўл қўйилмайди. Жарима – энг кам иш ҳақининг 1/3 қисми миқдорида”.
Мазкур буйруқ расман 2016 йил 7 ноябрь куни эълон қилинган ва шу кундан 3 ой ўтиб, яъни март ойи бошидан кучга киради.

Дурдона Расулова