18 ноябрь куни расмий тушриф билан Ўзбекистонга келган Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев билан учрашган эди.
Туркия раҳбари Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муваффақиятга эришгани билан табриклади. Бу хақида “Trthaber.com” нашри хабар берди.
Суҳбат чоғида икки мамлакат раҳбарлари Ўзбекистон ва Туркия муносабатларининг ривожлантириш борасида келишиб олган.
Эслатиб ўтамиз, 18 ноябрь куни расмий тушриф билан Ўзбекистонга келган Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев билан учрашган эди.
Ражаб Тойиб Эрдўған ташрифи чоғида Самақандда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти қабрини зиёрат қилди ва Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириб, қабрига гул қўйди.
Туркия раҳбарининг Шавкат Мирзиёев билан ўтказган учрашувидан сўнг, Шавкат Мирзиёев Ражаб Тойиб Эрдўғанга тинчлик ва озодлик рамзи – Ҳумо қуши статуэткасини ҳадя қилган эди.