Ҳалок бўлган жамоа футболчиларининг кўпчилиги мукофотланади.
3 декабрь куни Бразилиянинг Шапеко шаҳрида ҳалокат қурбони бўлган “Шапекоэнсе” жамоси футболчиларини хотирлаш маросими ўтказилганини маълум бўлди.
Ҳалок бўлганлар билан видолашув маросими клубнинг ўз майдони “Арена Конда”да бўлиб ўтди. Унда 100 мингдан ортиқ одам иштирок этди. Бу Шапеко шаҳрининг деярли ярим аҳолисига тенг. Шунингдек, дафн маросимига Бразилия президенти Мишел Темер ҳам ташриф буюрган.
Бразилиянинг “Шапекоэнсе” футбол клуби расман Судамерикана-2016 Кубоги чемпионига айланди. Бу ҳақда Жанубий Америка футбол конфедерацияси 5 декабр куни эълон қилди.