...
МЕНЮ
ONLINE TV

Назарбоев қайси брендга тегишли оёқ кийим кийишини айтди


16:15, 06.12.2016 Олам
 4 811

Мамлакат раҳбари Остона саноатлаштириш куни доирасида Олма-ота оёқ кийими ишлаб чиқарувчи фабрикаси раҳбари билан учрашди.

Бир неча кун аввал эътиборингизга Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевга қиймати 350 минг тенге бўлган соат совға қилишгани ҳақида хабар берган эдик.
Соатни қабул қилиб олар экан, Назарбоев фақат Қозоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларини хуш кўришини, киядиган кийимларини ҳам айнан қозоқ фабрикалари тикишини айтиб ўтганди.

Бугун, 6 декабрь куни Назарбоев оммага қайси бренддаги оёқ кийим кийишни ёқтиришини ҳам ошкор қилди.

Мамлакат раҳбари Остонада саноатлаштириш куни доирасида Олма-ота оёқ кийими ишлаб чиқарувчи фабрикаси раҳбари билан учрашди. Ушбу учрашув чоғида  қозоғистонда ишлаб чиқариладиган оёқ кийимини, хусусан айнан Айбек Бектургановга тегишли “Казлегпром-Олма-ота” фабрикаси ишлаб чиқарадиган оёқ кийимларни кийишни хуш кўришини таъкидлаб ўтди.

“Мен сизлар ишлаб чиқарган оёқ кийимини сотиб олдим. Сизлардан сотиб олган ботинкамни ҳаммага кўрсатиш учун оёғимни осмонга кўтармайман, албатта. Мен барча қозоғистонликларни ўзимизнинг саноатни қўллаб-қувватлаш ва миллий маҳсулотимизни ҳарид қилишга чақираман. Фабрика рақобатбардош, сифат жиҳатдан француз ва италия маҳсулотларидан фарқ қилмайдиган пойабзалларни ишлаб чиқаришини тилайман”, дейди Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев. 
Умида Якубова

Теглар:Нурсултон Назарбоев Оёқ кийим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!