28 ноябрь куни имзоланган фармоннинг матни бугун, 6 декабрь куни эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 25 йиллигини нишонлаш ҳамда давлатимизнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва Қуролли Кучларни барпо этишга салмоқли ҳисса қўшган ҳарбий хизматчиларни, Қуролли Кучлар фахрийларини ва хизматчиларини қўллаб-кувватлаш мақсадида:
1. “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил” эсдалик нишони таъсис этилсин.
2. “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил” эсдалик нишонининг Низоми ва тавсифи 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил” эсдалик нишонлари ва уларнинг гувоҳномалари бир ой муддатда белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласин.
4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.Махмудов зиммасига юклансин.
ЎзбекистонРеспубликаси
Президенти вазифасини бажарувчи
Шавкат Мирзиёев
Тошкент шаҳри, 2016 йил 28 ноябрь