...
МЕНЮ
ONLINE TV

Франция Бош вазири президентликка даъвогарлик қилиш учун иcтеъфога чиқади


14:21, 06.12.2016 Олам
 2 394

Ўтган ҳафта Вальс “Journal du Dimanche” нашрига берган интервьюсида презтдент сайлови олдидан Соцпартия бошланғич овоз беришда иштирок этишини айтган.

Франция Бош вазири Мануэль Вальс кеча, 5 декабрдан эътиборан ўз лавозимидан истеъфога чиқишини маълум қилди. Унинг истеъфога чиқиши 2017 йилда мамлакатда ўтказиладиган президент сайловида ўз номзодини қўйиши ва президентлик учун кураш олиб бориши билан боғлиқ. Бу хақда “Rosbalt.ru” ёзмоқда.
 
“Азиз ҳамюртлар, мен ўзимнинг тўйим бўлган жойда турибман. Иври менинг она шаҳрим, оиламнинг, фарзандларимнинг шаҳри. Хуллас, ҳа, мен Франция Республикаси президентилигига номзодман”, деди Мануэль Вальс “BFMTV” телеканалидаги жонли эфирда. Унинг бу гапларини йиғилганлар гулдурос қарсаклар билан қўллаб-қувватлашди.
 
Ўтган ҳафта Вальс “Journal du Dimanche” нашрига берган интервьюсида президент сайлови олдидан Соцпартия бошланғич овоз беришда иштирок этишини айтган. Давлат расмийларидан бири Стефан Ле Фолнинг айтишича, бошланғич овоз беришда мамлакат раҳбари ва Бош вазир учун ҳеч қандай қаршилик бўлмайди.
 
Кейинроқ, мамлакат президенти Франсуа Олланд келгуси президент сайловида иштирок этишни истамаслигини маълум қилган. У Франция  тарихида иккинчи муддатга сайланиш учун кураш олиб боришдан бош торган биринчи президент ҳисобланади.
 
Вальс, ўз навбатида, бошланғич овоз беришда иштирок этиш учун Бош вазирлик лавозимини тарк этиши керак.
 
Франциядаги Социалистик партиянинг бошланғич овоз бериш жараёни 2017 йил 22 ва 29 январь кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Франция президенти сайлови 2017 йили 23 апрель ва 7 май кунлари икки босқичда ўтказилади.
 
“Harris Interactive” тадқиқот компанияси ўтказган ва ноябрь ойи охирида чоп этган сўров натижаларига кўра, Франсуа Фийон ва Марин Ле Пен 26 ва 24 фоиз овоз билан кейинги босқичга ўтади. Иккинчи босқичда собиқ вазир Ле Пен устидан 67 га 33 фоиз овоз билан ғалаба қозонади.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Франция Бош вазир Мануэль Вальс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!