Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчи Хайриддин Султонов иштирок этиб, нутқ сўзлаган.
Тадбирда Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш йўлида катта ҳисса қўшган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати, ёшларни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун 82 нафар фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларига фахрий унвонлар ва орден ва медаллар топширилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчи Хайриддин Султонов иштирок этиб, нутқ сўзлаган.
Эслатиб ўтамиз, актриса Зуҳра Ашурова Ўзбекистон халқ артисти, хонандалар Улуғбек Раҳматуллаев ва Милена Мадмусаева Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонлари билан, хонандалар Машҳурбек Раимжонов, Манзура Йўлдошева, Наргиза Абдуллаева, Акбар Отумаҳаммедов, шоир Ботир Эргашев “Шуҳрат” медали билан тақдирланган эдилар.