Ушбу давлат ташрифи тарихий аҳамиятга эга бўлиб, 20 йилдан сўнг илк бор амалга оширилмоқда.
Ушбу давлат ташрифи тарихий аҳамиятга эга бўлиб, 20 йилдан сўнг илк бор амалга оширилмоқда.
Ташриф аввалида Мустақиллик монументи пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтади. Шундан сўнг Кўксарой қароргоҳида давлат раҳбарларининг музокаралари бошланади. Музокаралар аввал тор, кейин кенг доирада ўтказилади.
Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, туризм, маданий-гуманитар соҳалардаги ва ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилади.
Музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлигини янги босқичга кўтаришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Куннинг иккинчи ярмида “Ўзэкспомарказ”да Тожикистон маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтади. Имомали Раҳмон Тошкентдаги “Артел” заводига ҳам ташриф буюриши кўзда тутилган.
Шу куни Ўзбекистон ва Тожикистон Президентларининг икки мамлакат санъат усталари иштирокида ўтказиладиган концертда қатнашиши режалаштирилган.
Тожикистон Президенти 18 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов ва Бош вазир Абдулла Арипов билан учрашувлар ўтказади.
Имомали Раҳмон шу куни Самарқандга ташриф буюриб, диққатга сазовор масканларни зиёрат қилади.
Ташриф давомида дастурга ўзгаришлар киритилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон буйруғи билан Диний ишлар бўйича қўмитанинг номи ўзгарганлиги ҳақида хабар берган эдик.