...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Толибон” жангарилари ҳарбий базани эгаллаб олди


17:10, 15.08.2018 Олам
 5 979

Жангариларнинг ҳужуми натижасида 35 нафар ҳарбийлар ва 10 нафар полиция ходимлари ҳалок бўлган.

15 августга ўтар кечаси “Толибон” террорчилик ҳаракати Афғонистоннинг Боғлон провинциясидаги ҳарбий базага ҳужум қилган. Бу ҳақда “TOLO News” хабар бермоқда.
 
Жангариларнинг ҳужуми натижасида 35 нафар ҳарбийлар ва 10 нафар полиция ходимлари ҳалок бўлган.

“Толибон” жангарилари бундан олдин мамлакатнинг шимолий-ғарбидаги Фороб провинциясига ҳам ҳужум қилиб, ҳарбий базани эгаллаб олган эди, деб хабар беради “Шаҳин” лагери вакили Муҳаммад Ханиф Ризо.

Ушбу ҳужум вақтда 17 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган ва 12 нафар ҳарбийлар яраланган. Ҳарбий базада қолиб кетган ўндан ортиқ аскарларнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда, дейди Фороб маҳаллий кенгаши раиси Сабғатуллоҳ Силоб Муовин.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Толибон” жангарилари Ғазна шаҳрига ҳужум қилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Санжар Жўра

Теглар:“Толибон” Боғлон Фороб ҳарбий база 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!