...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Толибон” ҳужуми вақтида АҚШ негадир афғон ҳарбийларига авиазарба берди


19:05, 07.08.2018 Олам
 4 405

АҚШ ҳарбийлари авиазарбаси натижасида 15 нафар афғон хавфсизлик ходимлари ҳалок бўлган.

Жорий йилнинг 6 августидан 7 августига ўтар кечаси “Толибон” террорчилик ҳаракати турли томондан Логар провинцияси Азра туманига қарата мувофиқлаштирилган ҳужумларни амалга оширган. Натижада 35 нафар тинч аҳоли ва хавфсизлик кучлари ҳалок бўлган. Бу ҳақда РИА Новости Пажвак агентлигига таянган ҳолда хабар берган.
 
Шундан сўнг, АҚШ ҳарбийлари томонидан Азра тумани чегара назорат пунктига авиазарба берилиши натижасида, 15 нафар афғон хавфсизлик ходимлари ҳалок бўлган.
 
“Толибон” жангарилар ҳаракати етакчиси Забиҳуллоҳ Муҳожид ҳужумлар ўтказилганини тасдиқлаган.
 
Маълумот ўрнида, Логар провинцияси Покистон билан чегарадош ҳудуд бўлиб, асосан титул миллат бўлган пуштунлар истиқомат қилиб келади. Шунингдек, Афғонистон билан Покистон ўртасидаги чегара ҳудуди 2430 километрни ташкил этади.
 
P.S.: Афғонистон вице-президенти Абдурашид Дўстум мамлакатга қайтгач, “Толибон” жангарилар ҳаракати ва бошқа террорчилик ташкилотларига қарши қатъий кураш олиб борилиши ҳақида баёнот берган эди. Шундан сўнг мамлакатда жангариларнинг қуролли ҳужумлари кучайган. 
Санжар Жўра

Теглар:Логар Азра тумани “Толибон” 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!