...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиротда ғарблик сайёҳларга қуролли ҳужум уюштирилди


18:18, 04.08.2016 Олам
 2 917

Сайёҳлар Афғонистоннинг қадимий маданий ўчоқларидан бири бўлмиш Ҳирот шаҳрига автобусда кетаётган пайтда ўққа тутилди.

Бугун, 4 август куни Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида жойлашган Чишти Шариф туманида ғарбдан келган сайёҳларга “Толибон” жангариси томонидан қуролли ҳужум уюштирилди. Натижада олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда “The Guardian” ёзмоқда
 
Хабарда айтилишча, сайёҳлар мамлакатнинг қадимий шаҳарларидан бўлмиш Ҳиротга автобусда кетаётган пайтда ўққа тутилган. 
 
Ҳирот вилояти ҳокимияти вакилларининг сўзларига кўра, сайёҳларнинг саккиз нафари Буюк Британия фуқароси, уч нафари америкалик ва бир киши Германия фуқароси бўлган.
 
Жароҳатланганларнинг беш нафари британияликлар ва бир нафари автобус ҳайдовчисидир. Улар дарҳол Обеҳ туманидаги шифохонага етказилган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Афғонистон Ҳирот “Толибон” Сайёҳлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!