Делегация Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинган.
Қатар давлатида жойлашган “Толибон” ҳаракати сиёсий идораси раҳбари Шер Муҳаммад Аббос Станикзай бошчилигидаги делегация Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинган.
Учрашувда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш, расмий Қобул билан барқарор вазият яратиш бўйича келишувга эришиш истиқболлари муҳокама қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масалалари бўйича жорий йилнинг март ойида Тошкент конференцияси бўлиб ўтганлиги хабарини берган эдик.