Дилмурод Набиев 31 июль куни мартабали лавозимга тайинланган эди.
Ушбу тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов очиб берди. Сўнгра минбарга жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев сўзга чиқиб, спортчиларга омад тилади.
“Осиё ўйинларида қатнашадиган спортчиларга омад тилаймиз. Шахсан Президентимиз сизлардан муваффақиятли иштирок кутмоқдалар. Жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимига яқинда тайинландим.
Насиб қилса, қайтиб келганингиздан сўнг учрашамиз, бафуржа суҳбатлашамиз. Ўйинларда барчага омад тилайман. Осиё ўйинларида медалларимиз кўп бўлсин. Ёруғ юз билан кутиб олайлик”, деди Дилмурод Набиев.
Эслатиб ўтамиз, Дилмурод Набиев 31 июль куни мартабали лавозимга тайинланган эди.