Оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, бу ҳужум оқибатида 43 нафар киши жабрланган.
Оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, бу ҳужум оқибатида 43 нафар киши жабрланган.
Афғонистон ички ишлар вазирлигининг маълумот беришича, ушбу ҳужум оқибатида 18 нафар киши ҳалок бўлган, булардан 14 нафари хорижий давлатлар фуқароларидир.
Бу меҳмонхонага уюштирилган ҳужумни бартараф этиш учун 18 соат вақт талаб қилинган, шунча вақт давомида ўқ ва портлашлар овози эшитилиб турган.
Олинган маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида Қозоғистон, Украина фуқаролари ҳам бор.
Бу ҳужум учун жавобгарликни, юқорида келтирилганидек, “Толибон” ҳаракати ўз бўйнига олди.
Ушбу меҳмонхонага биринчи марта ҳужум уюштирилиш эмас. 2011 йилда ҳам тўққиз нафар жангари худди шундай ҳужум уюштирган ва бу ҳужум натижасида 12 нафар одам ҳалок бўлган эди.