Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.
Ҳиндистонга йўл олган Д.Ходжибекова ва унинг синглиси Д.Мусабековалар ҳам божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилишга уриниб, йирик миқдордаги қуйма тиллаларни ички аъзоларига яширганча олиб чиқаётган пайтда тўхтатиб қолинди.
Шахсий кўрикдан ўтказиш давомида Д.Ходжибекова оғирлиги 298 граммга тенг 3 дона қуйма тиллалар, Д.Мусабекова эса 253 грамм оғирликдаги 3 дона қуйма тиллаларни ноқонуний равишда олиб чиқишга урингани маълум бўлди.
Бу ҳам етмаганидек, ушбу шахслар картошка чипслари ва ярим тайёр ўгра қадоқлари ҳамда маҳсиларнинг ичига яширганча 2 турдаги 630 қутидан ортиқ сигаретларин ҳам олиб чиқишаётган экан.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.
Маълумот учун, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда 2016 йилда 138 та божхона қоидабузарликлари аниқланган бўлиб, натижада қиймати 2,5 миллиард сўмлик 41 кгдан ортиқ тилла ва заргарлик буюмларининг ноқонуний равишда олиб ўтилишининг олди олинган.